[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳурматли “tentakminds”.

Сизнинг Касаба уюшмалари Федерацияси нашри бўлган “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари обунаси учун ҳудудларга режа бўлиб берилганлиги тўғрисидаги постингиз бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарида мамлакатимизда турли соҳаларда, шу жумладан ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, касаба уюшмалари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва мақолалар билан бирга, жамиятда учраётган муаммоларга оид таҳлилий ва танқидий материаллар бериб борилади.

Хусусан, газета таҳририяти бирор бир вазирлик ёки идорага туҳмат, бўҳтон шаклидаги ахборот ёки танқидий материалларни тарқатмаган ҳолда, аниқ ва холис танқид орқали мавжуд айрим муаммоларнинг ечим топишига кўмаклашувчи, бу орқали аҳоли мушкулини осон қилувчи материалларни бериб келмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бирон бир тизимдаги ташкилотга “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарига обуна борасида режа ёки тақсимот тарқатилмаган.

Шуни ҳам маълум қиламизки, юқорида номлари келтирилган газеталар орқали кенг жамоатчиликка мамлакатимиздаги, шу жумладан, соҳадаги ҳаққоний ва холис ахборотларни, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий йўналишлардаги материалларни етказиш, бир сўз билан айтганда, зиё тарқатиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси