[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.10.2022. 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси иқтисодиётнинг турли тармоқларида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириб келмоқда.

Ходимларга ўз вақтида тўланмаган иш ҳақлари ундирилиб, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувларига риоя этилиши юзасидан тизимли жамоатчилик назорати ўтказилиши ташкил этилмоқда.

Хусусан, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнат инспекцияси томонидан Қуйичирчиқ туманидаги “TCT Agro Cluster” МЧЖ, Жиззах шаҳридаги “Jizzax kenteks” МЧЖ, “Sangzor tekstil” МЧЖ, Хонқа туманида жойлашган “Оби-Ҳаёт Инжиниринг” МЧЖда ўтказилган жамоатчилик назорати давомида қатор камчиликлар аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддаси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 34, 35, 37, 45, 46-моддалари, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотларда фаолият юритадиган Меҳнат инспекцияларининг Низоми” асосида жами 14 та банддан иборат 4 та кўрсатма киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Натижада, “TCT Agro Cluster” МЧЖ ходимларининг 2022 йилнинг июль ойи учун иш ҳақидан 8 000 046 660 сўм, “Jizzax kenteks” МЧЖ ходимларининг сентябрь ойи учун иш ҳақидан 848 552 760 сўм, “Sangzor tekstil” МЧЖ ходимларининг сентябрь ойи учун иш ҳақидан 817 728 517 сўм, “Оби-Ҳаёт Инжиниринг” МЧЖ ходимларининг сентябрь ойи учун иш ҳақидан 738 657 400 сўм, жами 10 млрд. 405 млн. сўмга яқин қарздорлиги ундирилди. Ёзма кўрсатмаларга киритилган қатор камчиликлар бартараф этилиб, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот (аттестация ўтказувчи) билан шартнома тузиш ва аттестация комиссиясини ташкил этиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи чиқарилиб, аттестация 2022 йилнинг 4-чорагига режалаштирилганлиги, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш 2023 йилнинг 1-чорагига мўлжалланганлиги билдирилган.

Ушбулар орқали корхона, ташкилотлардаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнат инспекцияси