28.10.2022. Маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятини таҳлилий ўрганиш, етакчиларнинг билим-кўникмаси, ёшларни ортидан эргаштира олиши, фаолияти давомида эришган натижалари ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги амалга оширган тадбирларини баҳолашга қаратилган танлов беллашувларга бой бўлди.
Танловда ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар ёшлар етакчилари 4 та шарт бўйича ўз билим ва кўринмаларини намоён этдилар.
Кўрик-танлов Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.