07.11.2022. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида 11 ноябр “Касаба уюшмалари куни”га бағишлаб “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси С.Рафиков, тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси раислари, фахрий устозлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар масъуллари қатнашишди. Тадбир сўнгида иштирокчилар шаҳар бўлинмаси кенгашининг ва вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари, ташаккурномалари ҳамда Хоразм вилоятига 3 кунлик бепул саёхат сертификатлари билан тақдирландилар.