09.11.2022. 11 ноябр – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Қарши шаҳрида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят хокими Муротжон Азимов иштирок этиб, тадбир иштирокчилари ҳамда вилоятдаги барча касаба уюшмалари аъзоларини байрам билан табриклади.
Шунингдек, тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг яхши аёл иш берувчи”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” ва “Энг яхши маҳалла раиси” кўрик-танловларининг вилоят босқичи ғолибларини ҳамда 2022 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчиларини тақдирлаш маросимлари ҳам ўтказилди. Шунингдек, касаба уюшма фаоллари ва меҳнат фаҳрийлари рағбатлантирилди.