10.11.2022. Термиз темирйўл масофа корхонасининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан 6 нафар ишламайдиган пенсионерларнинг уйларига озиқ-овқат махсулотлари ва совғалар билан ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олинди. 95 ёшни қарши олган Термиз темирйўл масофа корхонасида 22 йил йўл таъмирловчи вазифасида ишлаган Зулпимомо касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчилигини изхор этиб, уларнинг доимий эътиборидан мамнунлигини билдирди.