[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.12.2022. Жорий йилнинг 20 декабрь куни “SizdanTelegram” номли телеграм каналида “100 дан зиёд ишчининг маоши 3 ойдан буён берилмаяпти” сарлавҳали постда Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги пахта тозалаш заводи ҳудудида вақтинча ижара шартномаси билан иш олиб бораётган “REAL AGRO KOTTON” хусусий корхонасида меҳнат қилаётган 100 дан зиёд ишчининг маоши 3 ойдан буён берилмаётгани, ишчиларнинг айримлари дорихона ва дўконлардан катта миқдорда қарз бўлиб қолгани тўғрисида видеомурожаат эълон қилиниб, меҳнаткашларнинг маошлари ундирилишида амалий кўмак сўралган.

Мазкур пост эълон қилингач, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Инспекциясининг меҳнат инспекторлари зудлик билан мавжуд муаммони ўрганиш ва ишчиларга қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиш, бу орқали меҳнаткашларнинг манфаатларини ҳимоялаб, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ишларига киришдилар.

га етиб келиши билан матнда ва видео мурожаатда келтирилган масалани ечими топиш ва ишчиларнинг мақсадида касаба уюшмаларининг Тошкент вилоятидаги инспекторлари корхонага ошиқишди.

Хусусан, 2022 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят кенгаши меҳнат инспекторлари У.Шамсидинов, Ш.Ҳазраткулов “REAL AGRO COTTON” УК Пискент туман филиалида бўлиб,  хусусий корхона ходимларининг иш ҳақидан қарздорлиги масаласини тезкорлик билан ўргандилар. Мазкур жараёнларда “REAL AGRO COTTON” УК Пискент туман филиалининг ишлаб чиқариш бўйича филиал раҳбари ўринбосари П.Эсанов, иш ҳақи бўйича ҳисобчиси Д.Эркинов, меҳнат, фуқаро муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассис Б.Тошматов, ходимлар бўлими бошлиғи М.Хошимовалар иштирок этдилар.

Ўрганиш давомида жами 284 нафар ишчи-ходим, шу жумладан 65 нафари хотин-қиз меҳнат қилаётган мазкур “REAL AGRO COTTON” Унитар корхонаси  ходимларининг иш ҳақидан октябрь ойи учун 1 млрд. 84 млн., ноябрь ойи учун 800 млн., жами 1 млрд. 884 млн. қарздорлик мавжуд эканлиги аниқланди.

Тезкорлик билан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида ўрганиш кунининг ўзидаёқ, яъни жорий йилнинг 21 декабрь ҳолатига кўра ходимларнинг жорий йил октябрь ойи учун берилиши лозим бўлган жами 1 млрд. 84 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди.

Иш ҳақидан ноябрь ойи учун мавжуд 800 млн. сўм маблағ эса 3 банк иш кунида ходимларга тарқатилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати