[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.12.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоя
ти кенгаши ҳамкорлигида Фарғона вилояти қон қуйиш марказида «Мен донорман» шиори остида қон топшириш акцияси ўтказилди.

Акцияда касаба уюшмалари аъзолари ҳамда фуқаролар ўз ихтиёри билан савобли ишга қўл уриб, донорга айландилар.

Мутахассисларнинг эътироф этишича, инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлади. Кўп йиллик илмий изланишлар ва кузатувлар шуни кўрсатадики, 500 мл.гача қон топшириш организм учун хавфсиздир. Ҳар бир донорлик амалиётида ўртача 350400 мл. қон олинади. Донорлик нафақат қон олувчи, балки қон берувчининг саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади.

Акция доирасида донорлик қилиб, ўзгаларга кўмак берган юртдошларимизга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Жамшид ЭРГАШЕВ