05.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Сирдарё вилояти касаба уюшма фаоллари Янги йил арафасида рағбатлантирилди.
Тадбирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Респуб лика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бойниёзов 2022 йил давомида касаба уюшмаси ўз олдига қўйган режаларни тўлиқ бажаргани, байрамни муносиб нишонлаш учун етарли сабаблар борлиги ва бунда соҳа ходимларининг ҳиссаси катта эканини эътироф этди. Шунингдек, ташкилотнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Байрам муносабати билан касаба уюшмалари тизимида ишлаган, ҳозирги кунда меҳнат фахрийлари бўлган кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.
– Тизимда ишлаб кетганимга ўн йилдан зиёд муддат ўтди. Касаба уюшмаларидаги меҳнат йилларимни доимо фахрланиб эслайман, – дейди Янглиш Сатторова. – Вилоят кенгашидан келиб байрам муносабати билан кўнгил сўрашганидан жуда миннатдорман. Бирдан-бир тилагим шу – касаба уюшмаси ходимининг юзи доимо ёруғ бўлсин.
Баҳодир Ҳамиджонов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари