[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.01.2023. Спорт, туризм маданият соҳалари аждодларимиз меросини, маънавий хазиналаримизнинг бебаҳо бойликларини фаол тарғиб этиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг бугунги тинч ва эркин ҳаёт қадрига етиши учун хизмат қилмоқда.

Андижон вилоятидаги маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси тармоғи 92 та ташкилот ва муассасадаги 6 мингдан ортиқ меҳнаткашни бирлаштирган.

Вилоят маданият бошқармаси тизимидаги театрлар, кутубхоналар ва мусиқа мактаблари, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги спорт мактаблари ҳамда туризм соҳасига алоқадор ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида ўқув­ семинар ўтказилди.

Унда янги қабул қилинган Меҳнат кодекси ҳақида вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ҳ.Усмонов тармоқда 2023­2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини тайёрлаш шартлари ва афзалликлари ҳақида тушунча берди. Бирлашманинг меҳнаткашларни ижтимоий­иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоев бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш ишларини ташкил этиш мавзусида фикр юритди.

Шунингдек, вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори М.Азимхўжаев ҳамда тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларини тайёрлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш мавзусида меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассиси Д.Қаюмовнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари меҳнат жамоаларида маданий­маърифий ва оммавий спорт тадбирларни ташкил этиш ҳақида фикрларини билдирдилар.

Ўз навбатида, меҳнаткашлар ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур шарт­шароитларни яратиш мақсадида шу каби семинарларни ҳар чоракда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Анваржон Ҳалимов