[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ҳамда Жиззах шаҳар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Р.Исоқовлар томонидан 2023 йил 12-январь куни аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида яратилган меҳнат шароитлари ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди.

Жамоатчилик назорати давомида Жиззах шаҳрида жойлашган 19-сонли умумтаълим мактаби, 29 ва 39 сонли мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрилиб, у ерда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, ишловчи ходимлар билан суҳбат ўтказилди.

Сухбат жараёнида синф хоналарида иссиқлик харорати етарли эмаслиги сабабли ўқув жараёнлари бошланмаганлиги, ўқув жараёни 18 январдан бошланиши маълум бўлган. Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланмаган. Шунингдек вилоятдаги Зомин туманида жойлашган 3 ва 22 мактабларда ҳамда 5 ва 11 мактабгача таълим ташкилотларида ва Пахтакор туманида жойлашган 4 ва 9 мактабларда ҳам туман Кенгаши раислари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Юқоридаги туман Кенгаши раислари томонидан ўтказилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқув жараёнлари бошланмаганлиги аниқланган. Кенгаш етакчи мутахассиси томонидан Жиззах шаҳар мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорларига қиш вақтида хавфсизлик талаблари бўйича тушунтириш ва йўриқномалар, хона ҳароратини етарли даражада иситилиши, қозонхонада ишлашда хавфсизлик талаблари ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Туманлардаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари директорларига ҳам қиш мавсумида хавфсизлик талаблари электорон почта орқали етказилди.