18.01.2023. Ўзбекистон Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош меҳнат техник инспектори С.Саидмаҳмудов ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассис Ш.Раҳмонов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида электр узилишлари билан боғлиқ муаммоларни баратараф этиш мақсадида Республика вилоятларидан бириктирилган тезкор етиб борувчи гуруҳлар учун яратилган шарт-шароитларни ўргандилар.
Хусусан мазкур гуруҳларнинг ётоқ, овқатланиш ва маиший шароитлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, уларнинг махсус кийим-бош, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлангани, теҳника хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтганлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати