25.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгаши томонидан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида бир гуруҳ ёшлар, ишчи-ходимлар ва меҳнаткашлар оила аъзоларининг Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.
50 нафар ишчи-ходимдан иборат саёҳатчилар пойтахтимизда барпо этилган «Тashkent city» мажмуи, Ислом Каримов музейи, «Ғалаба боғи», «Янги Ўзбекистон боғи» ҳамда «Зангиота» зиёратгоҳи, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳазрати Имом мажмуаларида бўлдилар.
– Саёҳатда мазмунли ҳордиқ чиқардим ва маънавий-маърифий юксалганимни ҳис қилдим, – дейди Андижон шаҳар 13-умумтаълим мактаби лаборанти Ҳилолахон Абдухалилова. – Ўзгаришларни кўриб, гапнинг очиғи қалбимда ажиб бир ҳис-туйғу жўш урди. Шундай гўзал ва бетакрор она Ватаним – Ўзбекистонда яшаётганимдан фахрландим. Бу каби саёҳатлар биз, ёшларни Ватанга садоқат, меҳр ва муҳаб батли бўлишимиз, тинч ва осойишта юртимизни асраб-авайлашимиз, тинчлик қадрига етишимизга ундаши шубҳасиздир.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёшлар, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саёҳатдан маънавий озуқа олиб, ватанпарварлик руҳи ва янги таассуротлар билан қайтдилар.
Ҳамидулло Матисаев
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгаши Ташкилий ишлар бўлими мудири