[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.02.2023. Мен Риштон туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида тарих фани ўқитувчисиман.

Кутилмаганда қўл телефоним жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарсам: “Устоз, сизга Касаба уюшмалари томонидан Наманган вилоятидаги “Косонсой” санаторийсида дам олиш учун бепул йўлланма ажратилди, бориб дам олиб келинг” деган таклифни эшитдим. Тўғриси, мен учун кутилмаган хабардан кўнглим тоғдек кўтарилди.

Сиҳатгоҳ сўлим ва бетакрор табиат қўйнидаги “Чашмаи шифо” булоғи бағрида жойлашган экан. Шифобахш булоқ сувлари, минг дардга шифо тоза об-ҳавосидан онажоним билан биргаликда ҳамма нарса муҳайё бўлган шароитда мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлдик.

Эътиборли жиҳати, мустақил юртимизда ҳалол, эзгу мақсад йўлида қилинаётган меҳнат ва изланишлар ҳар жиҳатдан эътироф этилиб, эъзозланишини саёҳатим давомида яна бир бор ҳис қилдим.

Санаторий маъмурияти умумтаълим мактабида эришган ютуқларимни ва бепул йўлланма билан келганимни эшитиб, онамнинг санаторий учун тўлаган маблағини қайтариб берди. Бундай эътибор ва рағбатдан оила аъзоларимиз билан биргаликда қувондик, касаба уюшмаларига ва сиҳатгоҳ маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдирдик.

Оддий ўқитувчининг меҳнати ва изланишлари қадр топганини ўз ҳаётимда кўрдим, ҳис қилдим.

Ҳақиқатдан ҳам юртимизда ўқитувчи ва мураббийлар мавқеини кўтариш, иззат-ҳурмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами кенгайиб бормоқда. Янги Ўзбекистонда ўқитувчилар ва мураббийларга юксак даражада эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кейинги олти йилда устозлар меҳнатини қадрлаш, мароқли дам олиб, саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар янада ривожланди.

Эзгу мақсадларга қаратилган ушбу ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман кенгашининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Тармоқ ўз фаолиятини “Инсон қадри учун” ғояси асосида олиб бормоқда.

Шу маънода Касаба уюшмалари ишчи-ходимларни соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки мароқли ҳордиқ, кўнгилли саёҳат инсонга ҳамиша янги куч ва завқ бериш билан бирга, иш унумдорлигини оширишга, янги ғоя ва ташаббус, изланиш, интилишларга чоралайди. Бу эзгу амалларни иш фаолиятим ва оилавий ҳаётимда ҳис қилиб турибман. Бунинг учун соҳа фидойиларидан миннатдорман.

Дилфузахон Абдураҳмонова

Риштон туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси