[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.02.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлари томонидан «қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ҳамда унинг туман ва шаҳар филиалларида жамоатчилик назорати олиб борилди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари ташкил этилиши, ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, махсус кийим-бош, пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш, даврий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ишлари ўрганилди ва бу йўналишларда 310 та камчилик аниқланди. Шунингдек, ходимларни ноқонуний ишдан бўшатиш, меҳнат таътилларини ўз вақтида бермаслик, зарур иш шароитларининг йўқлиги, меҳнат шартномаларининг қонунда белгиланган тартибда тузилмагани каби салбий ҳолатлар, шунингдек, 5 миллиард 169 миллион 300 минг сўмлик иш ҳақидан қарздорлик борлиги маълум бўлди.

Юқоридаги хулосаларга асосан, иш берувчиларга 16 та кўрсатма берилди. Муҳими, ходимларнинг иш ҳақидан қарздорлиги бартараф этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашига «Косон нефть газ қидирув экспедицияси» МЧЖ ходимлари томонидан қилинган мурожаат юзасидан корхонада жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Ўрганишлар якунида ходимларга 7 миллиард 928 миллион 797 минг сўм иш ҳақидан қарздорлик ундирилишига эришилди.

Эътиборли жиҳати, инспекторлар нафақат маҳаллий, балки мамлакатимиздаги хорижий корхоналарда ҳам жамоатчилик назорати ва ўрганиш ишларини олиб боришаётир. Унга кўра, шу тармоққа мансуб 3409 нафар ходимга 11 миллиард 345 миллион 889 минг сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Шамсиддин Сатторов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қашқадарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори