[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2023. Республикамизда мингдан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилот бор. Табиийки, ишчи-ходимлар фаолияти билан боғлиқ турли-туман хавф-хатардан ҳоли эмас. Арзимаган эҳтиётсизлик ҳам оғир фалокатларга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Меҳнат инспекцияси ҳудудлардаги ана шундай йирик ишлаб чиқариш объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун мунтазам равишда ташвиқот ва тарғибот тадбирларини ўтказиб келаётир.

Айтайлик, ўтган даврда 77 минг 408 нафар шахснинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 53 миллиард 963 миллион 107 минг сўм зарар пуллари ундириб берилди.

Хусусан, бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланувчига етказилган зарар пулини ундириш бўйича Меҳнат инспекциясига йўлланган 84 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Бунинг натижасида иш берувчиларга 25 та кўрсатма ҳамда судларга 13 та даъво аризаси киритилиб, 57 нафар ходимнинг ҳуқуқи тикланди ҳамда улар фойдасига 1 миллиард 987 миллион 500 минг сўмдан ортиқ зарар тўлови қайтарилди.

Умуман олганда, ўтган йилда 1 минг 340 та ташкилот жамоатчилик назорати тартибида ўрганилганда 8 минг 133 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги ва норматив ҳужжат талаблари бузилганлиги аниқланди. Бу бўйича меҳнат инспекторлари томонидан иш берувчи ва касаба уюшмалари ташкилотларига 771 та кўрсатма киритилиб, камчиликлар бартараф этилди.

Аниқланган камчиликлар доирасида иш берувчилардан ходимлар фойдасига 21 миллиард сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақидан ўтган қарздорлик ва маънавий зарарлар ундирилди.

Биргина «Ўзсувтаъминот» АЖга қарашли 135 та ташкилотда техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилишга оид, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан 798 та камчилик аниқланган.

Бундан ташқари, қурилиш объектларида ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, ходимларни дастлабки ва кейинчалик вақтивақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, иш ва касб турларига оид аниқланган 254 та камчилик бўйича иш берувчиларга 34 та кўрсатма киритилиб, 194 та масала ечимини топди.

Меҳнат инспекцияси хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш йўлида ҳам қатор ишларни бажариб келмоқда. Ана шу мақсадда Тўқимачилик ва ипакчилик соҳаларидаги 22 та корхона ва ташкилотдаги ҳолат ўрганилди. Аниқланган 245 та камчилик доирасида иш берувчиларга 17 та кўрсатма киритилиб, шундан 173 таси ижобий ҳал этилди.

Иш берувчилар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувлари талабларига риоя этмаслик юзасидан кўриб чиқилган 2 минг 935 та мурожаат натижасида 22 минг 898 нафар ходимнинг ҳуқуқи тикланиб, улар фойдасига 15 миллиард 222 миллион 500 минг сўм ундирилди.

Ҳисобот даврида касаба уюшмаларига жисмоний ва юридик шахслардан 4846 та, шундан 2112 та ёзма, 802 та оғзаки ва 1505 та интернет тармоғи орқали электрон шаклдаги мурожаат келиб тушган бўлса, «Ишонч телефонлари» орқали 427 та мурожаат қайд этилган.

Мурожаатларнинг мазмунига кўра 2668 таси ариза, 2153 таси шикоят ва 25 таси таклифларни ташкил этади.

Шикоятлар мазмунига кўра 2142 таси ҳуқуқий ҳимояга оид, 930 таси ижтимоий-иқтисодий манфаатлар ҳимоясига, 95 таси меҳнат муҳофазасига, 291 таси касаба уюшма ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий фаолиятига, 572 таси санаторий ва соғломлаштириш масалаларига, 473 таси моддий ёрдам ажратишга ва 29 таси ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масалалардир.

Аризаларнинг 1158 таси қаноатлантирилган бўлса, 2763 нафар муаллифга тушунтириш берилди, 266 таси рад этилиб, ёзма шаклдаги 13 та мурожаат эса аноним деб топилди. 88 таси низом талабларига мувофиқ кўрмай қолдирилди.

Ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни сўраб иш берувчиларга киритилган 153 та тақдимноманинг 93 таси қаноатлантирилган, аммо 60 таси рад қилинган.

Судларга киритилган 84 та даъво ва буйруқ тартибидаги аризалардан 67 таси қаноатлантирилган, 9 та ҳолатда иш берувчилар ўз ихтиёри билан ходимнинг ҳуқуқларини тиклаганлиги сабабли даъводан воз кечилиб, тарафлар ўртасида келишув битимлари тузилган.

Барча мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра 16 минг 505 нафар шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланиб, ходимлар фойдасига 11 миллиард 794 миллион сўм зарар пули ундирилди.

Ўтган давр мобайнида Меҳнат инспекцияси бошқа жабҳаларда ҳам фаоллик билан иш олиб борди.

Чунончи Ижроия қўмитанинг «2022 йилги пахта йиғим-терим мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоатчилик назоратини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори асосида мавсумда ташкил этилган жамоатчилик назоратида меҳнат техник инспекторлар ҳам фаол қатнашди.

Мавсум давомида Миллий мониторинг мобайнида 398 та фермер хўжалиги, 3 та олий таълим, 21 та профессионал таълим муассасаси, 298 та умумтаълим мактаби, 38 та мактабгача таълим ташкилоти, 103 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 15 та тадбиркорлик субъекти, 112 та ҳокимлик, 151 та маҳалла фуқаролар йиғини таҳлил килинди.

Меҳнат инспекторлари томонидан ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда мурожаатлар асосида теримчиларга 3 миллиард сўмдан ортиқ терим пуллари ундириб берилди.

Касаба уюшмаларининг инспекцияларида фаолият юритаётган инс пекторларнинг билим-кўникма ва тажрибасини янада ошириш йўлида ҳам қатор изланишлар олиб борилди.

Жумладан, 2022 йилнинг 28 ноябридан 2 декабрига қадар «Касаба уюшмалари меҳнат инспекцияси фаолиятининг истиқболлари» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилиб, унда Федерациянинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, тармоқ Респуб лика кенгашлари, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» касаба уюшмаларининг меҳнат ҳуқуқ инспекторлари, юрисконсультлари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўйи
ча мутахассисларининг иштироки таъминланди.

Қобилжон Қирғизалиев

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари – Меҳнат инспекцияси бошлиғи