[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.02.2023. Ўрганишлар шуни тасдиқламоқдаки, Наманган вилоятида олиб борилаётган қурилишларда меҳнат қилаётганларнинг кўпчилиги ёлланма ишчилардир. Ҳеч бири билан меҳнат шартномаси тузилмаган. Иш берувчига эса бу ҳолат айни муддао. Боиси, у ёки бу сабабга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берса ҳам иш берувчида сувдан осонгина қуруқ чиқиб кетиш имконияти бор.

Наманган шаҳар, Охунбобоев кўчасидаги нотураржой мажмуаси қурилиши бошланганига уч йилдан ошди. У ерда ишлаётганлар билан суҳбатлашганимизда, меҳнатига кунлик ҳақ олишлари маълум бўлди. «Низом-Ислом келажак сари» масъулияти чекланган жамия ти вакилининг айтишича, ишчилар билан меҳнат шартномаси тузилмаган, кунлик ҳақ бериб келинган.

Ушбу кўчада қад ростлаётган кўп қаватли аҳоли тураржой биносида фаолият олиб бораётган қурувчиларнинг меҳнат шароити билан ҳам танишдик. Улар юқори қаватларда ишлаётган бўлиш ларига қарамай, ҳеч бирининг устида махсус кийим ва ҳимоя воситаларини кўрмадик. Қурувчиларга берилиши шарт бўлган ҳимоя бош кийими эса бинонинг сотув офисига хўжакўрсинга тахлаб қўйилган.

«Salmonhouse» ташкилотида иш пайти ҳеч бир вакилни топишнинг имкони бўлавермагач, қурувчиларнинг ўзлари билан гаплашиш мақсадида бино ичкарисига кирдик. Пала-партиш осилган кийимлар, санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайдиган шароитда овқатланиш ҳолатларини кузатар эканмиз, бу ерда ҳам инсон омили эътибордан четда қолганига амин бўлдик.

Амир Темур кўчасида барпо этилаётган яна бир объектда ҳам айни пайтда қурилиш ишлари жадал олиб бориляпти. Яна ўша аҳвол: ишчилар баланд қаватларда ишлаётган бўлишларига қарамай, биронтасига ҳимоя воситалари берилмаган. «Lionstone» ташкилоти бошчилигидаги ушбу ишларга жалб қилинган 60 нафар ишчи шартнома асосида меҳнат қилар экан. Аммо бу ерда ҳам уларнинг ҳимоя бош кийимлари сотув бўлимига қаторлаштириб териб қўйилганидан таажжубга тушдик. Бу ҳақда иш берувчидан сўраганимизда, қурувчиларга ҳимоя кийимлари юз фоиз берилгану уларнинг ўзларида буни кийишга хоҳиш йўқ, деган жавобни эшитдик. Ахир бинонинг ўнинчи қаватидаги қурувчи энг хавфли шароит да ишлашини била туриб ҳам ўз ҳаётини гаровга қўйиши мумкинми?!

Бу мавзуда кўп бор ёзилган, тегишли мутасаддиларга ҳам маълумотлар бориб етган бўлса-да, муаммо ҳануз эътиборсиз қолмоқда. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса юз бергандан сўнг «уйғониш»дан асло фойда йўқ.

Орзугул Рустамова