02.03.2023. Зарбдор туманидаги «ZARBDOR TEKSTIL» масъулияти чекланган жамиятида агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси рес публика кенгаши ташаббуси билан вилоятда фаолият юритаётган тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшмаси раислари ва аъзолари иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Очиқ мулоқот чоғида ҳужжатда акс этган янгиликлар ҳақида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Ш.Хамраев, Республика кенгаши бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Ғ.Сайдиев, Касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Қайд этилганидек, амалдаги Кодекснинг фойдаланиш кўлами асосан давлат ташкилотлари ва саноатнинг йирик корхоналарига қаратилган бўлиб, кичик бизнес ва ЯТТда ишлайдиган шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари ҳисобга олинмаган.
Шунингдек, айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари акс этмаган. Хусусан, касаначилар, ёлланма ишловчилар, ўриндошлар, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари белгиланмаган.
Тадбирда илгариги Меҳнат кодексида муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун фақат 3 та асос мавжуд бўлгани ҳолда, янги кодексда 19 та асос келтирилгани, ушбу асосларнинг кенгайиши бизнес юритиш ва жадал суръатларда ўзгарувчан бозор шароитларига тезкор мослашиш имконини бериши таъкидланди.
Ўқув-семинарда Агросаноат маж муи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров қатнашди.
А.Турсунов
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси