09.03.2023. Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Б.Омонов, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Т.Миргазиева иштирок этиб, ўз табрикларини изҳор этишди. Тошкент вилояти Касаба уюшмалари томонидан аёллар учун байрам совғалари тақдим этилди.