05.04.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши ва Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Сўғд вилояти кенгаши билан биргаликда 2022-2026 йиллар учун ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувини имзолаган эди.
Мазкур келишув асосида Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Сўғд вилояти кенгаши делигациясининг Тошкент вилоятига ташрифи ташкил этилди.
Сессия ва семинари ўз ишини бошлаб, С.Гловацкас, ХМТ (АCRTRAV) сектор раҳбари ҳамда Сўғд вилояти (Хўжанд) Кенгашидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида тажриба алмашиш бўйича касаба уюшмаси фаоллари билан учрашув тарзида ташкил этилди.
Семинар давомида С.Гловацкаснинг модераторлигида “Норасмий иқтисодиётни расмийлаштириш ва Марказий Осиё касаба уюшмаларининг умумий вазифаси – меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш – ХМТ халқаро меҳнат стандартларининг роли”, мавзусидаги семинари ўтказилди.