10.04.2023. Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилоят бирлашган қўмитаси томонидан Қўқон шаҳридаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида тармоқ тасарруфидаги бошланғич ташкилот етакчилари учун “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ферузахон Абдуллажонова янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, Федерациянинг вилоят кенгаши меҳнат-техник инспектори Мансуржон Хатамовнинг “Меҳнат муҳофазаси — хавфсиз меҳнат қилиш гарови”, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси раиси Манзурахон Акрамованинг “Жамоа шартномаси ижтимоий шерикликнинг асоси” мавзуларидаги маърузалари ҳам етакчилар учун фойдали бўлди.
Семинар давомида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизими билан иш берувчиларни тўлиқ қамраб олиш, йўлланмалар олиш тартиби, жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалалар борасида ҳам иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари оширилди.
— Ташкил этилган ушбу ўқув-семинар биз етакчилар учун ҳар томонлама фойдали бўлди — дейди Бувайда тумани спорт мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Муножатхон Алимова. – Айниқса, иш фаолиятимизда кўп учрайдиган масалалар бўйича маърузачилардан кўплаб маълумотлар олдик.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати