14.04.2023. 2023 йил 3-7 апрель кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат муассасасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси комиссияси ва жамоатчи вакиллари ўқуви бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларини “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасаси ректори И.М.Умарахунов ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси М.Х.Халилова очиб бердилар.
Хафта давомида малакали мутахассислар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилди. Жумладан, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хизмат бошлиғи С.Хикматуллаев томонидан Республикамизда юзага келиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларнинг тезкор ҳаракатланиши бўйича тушунча бериб ўтди.
Камбақалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник давлат инспектори Н.Сулайманова меҳнат муҳофазаси соҳасидаги қонунлар ва қонун ости хужжатлар бўйича тушунтириш бериб ўтди.
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг кимё, нефт-кимё соҳаларида саноат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими бошлиқ ўринбосари Х.Кадиров саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилиш, авария ва бахтсиз ҳодисалар олдини олиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофаза институти доценти А.Боймирзаев томонидан фақулотда вазиятларда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтилди.
Бундан ташқари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат муассасаси ректори И.М.Умарахунов “Халқаро шартномаларнинг ҳуқуқий асослари”, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг юридик бўлими мудири “Янги тахрирдаги меҳнат кодекси” ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ва уни амалиётда қўллаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати меҳнат техник инспектори Д.Тўйчиев “Меҳнат инспекцияси фаолияти тўғрисида”, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масаласи бўйича бош мутахассиси Н.Музаппарова “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Жамоа шартномалари ва келишувлари” мавзуларида тушунчалар бериб ўтишди.
Ўқув машғулоти якунида ўтилган мавзулар бўйича тест синовлари ўтказилиб сетификатлар берилди.
Рихсибоев Шухратилла Рахмтулла ўғли
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис