19.04.2023. Тошкент вилоятининг Паркент туманида фаолият олиб бораётган Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Ж. Ихтиеров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг мехнат инспекцияси бошлиғи А.Мусулмонов иштирок этди.
Йигилишда Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси раҳбари Ж.Дўстов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Мирхаётов меҳнаткашлар олдида Жамоа шартномасида белгиланган вазифалар ижроси, мазкур ҳужжат орқали ходимларга яратилаётган шароит ва имтиёзлар тўғрисида ҳисобот бердилар. Шунингдек, улар томонидан келгусидаги вазифалар хусусида ҳам маълумот берилди.
Шундан сўнг, Тафтиш комиссияси раиси В.Чинов Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан тайёрланган далолатномани ўқиб эшиттирди.
Йиғилиш давомида касаба уюшма аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олдилар.
Қизғин мухокамалардан сўнг жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Йигилиш иштирокчилари 2023 йилда Жамоа шартномасига янги Меҳнат кодексида белгиланган меҳнат меъёрларидан юқорироқ имтиёз ва кафолатларни киритиш бўйича ўз таклифларини ҳам билдирдилар. Хусусан, Жамоа шартномаси орқали хар бир ходимга сарфланган маблағ миқдорини янада ошириш юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, тасдиқланди.
Иштирокчилар охирги йилларда тармоқ тизимида касаба уюшмаларининг ҳамда Жамоа шартномаларининг нуфузи ва аҳамияти ортиб бораетганини алоҳида таъкидладилар.
Муҳаббат Ўрмонбекова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари