[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.04.2023. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармаси ходими Муҳайё Иброҳимова меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилганидан норози бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

– Ўрганишлар давомида Муҳайё Иброҳимовага 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида ишга жалб этилган кунлари учун 6 фоизли қўшимча тўловлар тўланмаганлиги маълум бўлди, – деди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Зафаржон Қурбонов. – Дастлаб мазкур ҳолат бўйича иш берувчи билан музокаралар ўтказиб, меҳнат қонунчилигида белгиланган меъёрлар бўйича тушунтиришлар бердик. Аммо, музокаралардан натижа бўлмагач, ходимнинг манфаатлари ҳимояси мақсадида иш судга оширилди.

Шундан сўнг Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан касаба уюшмасига мурожаат қилган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармаси ходими Муҳайё Иброҳимовага тўланмай қолган 12 млн. 514 минг сўм иш ҳақи ва 3 млн. сўм маънавий зарар иш берувчидан ундириб берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати