[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.04.2023. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилоят бош бошқармасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилишига бағишланган Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Марказий банкнинг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи О. Азимов ва касаба уюшма қумитаси раиси Ш.Равшанов Жамоа шартномаси асосида  ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида меҳнат жамоаси олдида ҳисобот бердилар.

Шунингдек, йиғилишда Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармасида 2021-2023 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан текшириш гуруҳи далолатномаси тасдиқланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган 2023 йил учун Жамоа шартномасининг тавсиявий макети асосида амалдаги Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича батафсил тушунтиришлар ҳам берилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати