[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.04.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган “Инсон қадри ва саломатлиги – иш жойларидаги хавфсиз меҳнат қилиш шароитлари билан узвий боғлиқ” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ташаббуси билан 2003 йилдан буён ҳар йили нишонланиб келинаётган мазкур санада ўтказилаётган тадбирлардан мақсад – эътиборини иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликларининг олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига дунё ҳамжамиятининг эътиборини янада кўпроқ жалб этишдир.

Иш жойларидаги хавфсиз меҳнат шароитлари – меҳнаткашларнинг хавфсиз ва соғлом шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминловчи асосий омиллардан биридир.

Бугунги глобал ривожланиш жараёни меҳнат муҳоқазаси соҳасида масъуллар олдига янги вазифаларни қўймоқда. Асосий мақсад – соғлом муҳитни яратган ҳолда, инсонлар хавфсиз шароитларда меҳнат қилишига эришишдир.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ходимлар учун хавфсиз меҳнат қилиш шароитларининг юқори даражада таъминланиши ходимларга, иш берувчиларга ва Ҳукуматга ҳам бирдек фойда келтиради. Бундан кўриниб турибдики, инсон қадри ва саломатлиги йўлида иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига йўналтирилган маблағ – келажак учун инвестиция ҳисобланади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати