[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.05.2023. 12 май – Халқаро ҳамширалар куни. Сана муносабати билан пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Киночилар уйида  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Ҳамшира – 2023” ҳамда “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловлари ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

… Ҳамширалар. Улар соғлиқни сақлаш тизимининг юраги. Нафакат муолажаси балки ширин сўзи билан беморларга шифо улашувчи фидоий  касб эгаларининг меҳнати эътирофда.  Соғлиқни сақлаш тизимида инсон қадрини таъминлаш борасида қилинаётган ишларда ҳам уларнинг хизмати беқиёс. Бугунги кунда уларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш, малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Сана муносабати билан ўтказилаётган танловлар эса уларни яна бир бор ўз устида ишлашга, интилиш ва изланишга йўналтирди

– Мен одамларга ёрдам беришни, уларнинг дардига дармон бўлишни хохлаганим учун ушбу касбни танлаганман, – дейди “Йилнинг энг яхши анетезиологи ва реанимация ҳамшираси номинацияси ғолиби, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази анестезиология ва реанимация бўлими анестезисти Севара Элмирова. – Тиббиёт соҳаси инсондан эҳтиёткорлик, меҳр-оқибат, хушмуомалалик ва чидамлиликни тадаб қилади. Таъкидлашни хохлардимки, аввало ишим менга завқ бағишлайди. Ахир мен одамларга улар учун қийин пайтларда ёрдам бераман.

Таъкидлаш зарурки, “Ҳамшира – 2023” кўрик-танловининг Республика боскичида худудларда  голибликни кулга киритган хамширалар ўз билим ва кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Шуниндек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳамшираларнинг маданий хордиқ чикаришлари ва маънавий озуқа олишларини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар ҳам уюштирилди. Хусусан, улар Ғалаба боғи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Хазрати Имом мажмуаси, Ўзбек Миллий Академик драма театрида бўлдилар.

Алишер Навоий номидаги киночилар уйига Республикамизнинг барча худудларидан келган соҳа фидоийлари жам бўлди.  Ҳаяжонли дақиқалар ва ғолиблар номи эълон қилинди. Дастлаб “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими”танлови ғолиблари аниқланди.

Шундан сўнг “Ҳамшира – 2023” танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.

Мазкур танловда 1-ўрин пойтахтимиздаги Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг марказий кўптармоқли поликлиникаси тиббиёт ҳамшираси Муштарийбону Караевага насиб этди.

2-ўринга Муборак тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими навбатчи ҳамшираси Фаёза Болтаева сазовор бўлди.

3-ўринни эса Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси оилавий  поликлиникасининг 1-филиали умумий амалиёт ҳамшираси Лобар Мамасиддикова эгаллади.

Танловларнинг Республика босқичи иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Тадбир якунида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатлари ҳам эътироф этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати