[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

12.06.2023. Риштон туманидаги «Риштон» болалар оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши жорий йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ишларини юқори савияда ўтказиш мақсадида семинар ўтказди.

Мактабгача ва мактаб таълими, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар бошқармалари, оромгоҳлар раҳбарлари, бош тарбиячилари, етакчилари, тўгарак раҳбарлари қатнашган анжуманда қайд этилдики, бу йил вилоятда 17 та стационар оромгоҳда 11 минг нафар бола соғломлаштирилиши режалаштирилган.

– Вилоятдаги 8 та оромгоҳ Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш департаменти тасарруфига ўтказилди, – дейди департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Расулжон
Раҳимов. – Оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилиб, ошхона, кутубхона, ётоқхона, тиббиёт хонаси жиҳозлари, спорт инвентарлари, компьютер
жамланмалари, телевизорлар, овоз кучайтиргичлар, генератор каби бир қатор зарурий воситалар билан таъминланди. Хусусан, «Риштон» оромгоҳи ҳудудида сув таъминоти тақчиллиги бартараф этилди. Оромгоҳларда спорт, туристик, экологик, техника ижодиёти, ўлкашунослик, моҳир қўллар сингари йўналишлар бўйича 30 дан ортиқ тўгараклар фаолият юритади.

Семинарда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, чўмилиш ҳавзаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш, санитария меъёрларига амал қилиш, тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бир қатор мавзуларда оромгоҳлар ишчи-ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Жамшид Эргашев