19.06.2023. Яқинда Кармана туманида яшовчи Олия Пўлатова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгашига мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, «Кармана ипак қурти уруғи» масъулияти чекланган жамиятида узоқ йиллар ишлаш жараёнида касб касаллигига чалинган, 1993 йилда шифокорлар умрбод иккинчи гуруҳ ногиронлиги ҳужжатини тақдим этишган ва доимий мажбурий зарар тўловини белгилашган.
Аммо иш берувчи ҳеч қандай сабабсиз зарар тўловини тўхтатиб қўйган. Натижада Олия Пўлатова 2022 йилнинг май ойидан 2023 йилнинг худди шу вақтига қадар бир сўм ҳам олмаган.
Мутахассислар томонидан мурожаат ўрганилди. Унга кўра, иш берувчи меҳнат қонунчилигига зид ҳаракатларни амалга оширгани исботланди. Шундай қилиб, Олия Пўлатованинг
ҳуқуқи тикланиб, унга сабабсиз тўланмаган 8 миллион 100 минг сўм миқдоридаги зарар тўлови ундириб берилди.
Махбуба Қамбарова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори