[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.06.2023. Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказида ЎзФА бирлашган касаба уюшма қўмитаси янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида «Меҳнат кодексини ўрганамиз» мавзусида семинар ташкил этди.

Унда кадрлар бошқармаси бошлиқлари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, бош ҳисобчилар ва ҳуқуқшунослар қатнашди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири Маҳмуджон Исаев ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Лазокат Турикова ва бошқалар мавзу юзасидан атрофлича тушунчалар беришди.

Тадбир асноси иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Мирзакамол Аюпов
Геномика ва биоинформатика маркази илмий ишлар бўйича директор ўринбосари