27.06.2023. Жорий йилнинг 23 июн куни Жиззах вилоят Кенгашинининг Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зафаробод туман кенгаши раиси М.Дўстовлар Жиззах вилояти, Зафаробод туманида жойлашган Баркамол авлод Болалар мактаби мажлислар залида Тармоқ туман Кенгашларига аъзо корхона, ташкилот ва муассаса иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, ходимлар бўйича инспекторлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Кенгашинининг Меҳнат техник инспектори И.Жабборов сўзга чиқиб, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Унда Конститутциянинг 42,43-моддалари, меҳнат ҳуқуқу ва уни амалга оширишга оид қандай янгиликлар киритиганлигини, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашга доир қандай нормалар киритилганлиги хақида маълумот берди. Ундан ташқари меҳнатга оид муносабатлар, меҳнатни муҳофаза қилишга тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида ҳам тушунтирди.
Тадбир давомида Кенгашнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ЎРҚ-840-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 148-сонли Конвенция талабларининг миллий қонунчиликга имплементациясига кўра, меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидан иборат бўлган иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестацияда назарда тутилганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича тушунтирди ва амалга ошириш механизмини байн этди.
Тадбир иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.
А.Бурханов
Меҳнатни муҳофаза қилиштхизмати етакчи мутахассиси