03.07.2023. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда тармоқ тизимидаги таълим муассасалари касаба уюшма қўмиталари, туман кенгашлари раислари ҳамда Ижроия қўмита аъзолари иштирок этди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун қатор бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ва бошқаларга интизомий жазо белгиланди. Шунингдек, фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг йўриқномалари ва тармоқ касаба уюшмаси устав талаблари асосида ташкил этган олий таълим муассасалари бошланғич ташкилотлари ва туман кенгашлари фаолияти эътироф этилди.
Бундан ташқари, Ижроия қўмита мажлисида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши касаба уюшма бюджети ва Тошкент шаҳар ташкилотлари касаба уюшма бюджетининг 2022 йил бўйича бажарилиши ва тармоқ тизимига келиб тушган фуқаролар мурожаатлари, уларнинг касаба уюшмаси томонидан қай даражада қаноатлантирилгани борасидаги ҳисоботлар тингланди.
Йиғилишда олий таълим муассасалари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва туман кенгашларига қатор вазифалар топширилди.
Умиджон Қиличев
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси