20.07.2023.Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Нигора Алимжонова тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ”, “Аммофос-Максам”, Янгийўл “Биокимё” акциядорлик жамияти ҳамда Ангрен шаҳридаги “Birinchi rezinotexnika zavodi” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Мазкур корхоналар маъмурияти, ходимлар ва касаба уюшмаси фаоллари билан учрашувлар давомида жамоа шартномаси орқали ходимларга яратилаётган имтиёз ва қулай меҳнат шароитлари ўрганилди. Корхоналар цех ва бўлимларида ходимлар билан ўтказилган мулоқотлар давомида уларнинг янада унумли меҳнат қилишлари ва мароқли дам олишлари борасида фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Шунингдек, тармоқ тизимидаги болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида мавсумнинг бориши билан танишиш мақсадида “Максам-Чирчиқ” АЖ тасарруфидаги “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳида болажонларга яратилган шароитлар, улар маънавиятини ошириш мақсадида ташкил этилган кутубхона, маънавият ва маърифат хонаси, тўгараклар фаолияти ўрганилди. “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 2-навбати ёпилишига бағишланган тадбирда болажонларнинг мароқли дам олишларини таъминлашда фаол иштирок этаётган тарбиячиларга “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси