24.07.2023. Олтиариқ туманидаги 2-сонли ДМТТ директори лавозимида ишлаб келган Г.Мухторова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилиб, ўзига нисбатан қонунга зид равишда иш тутилгани масаласида кўмак сўради.
Маълум бўлишича, боғча мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг 2022 йил 14 декабрь кунги №279-к-сонли буйруғига кўра, бекор қилинган.
Ўрганишлар давомида иш берувчи Г.Мухторовани ғайриқонуний равишда ишдан бўшатгани аниқланди. Шундан сўнг ходимни ишга тиклаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суднинг ҳал қилув қарори билан Г.Мухторова Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 2-сонли ДМТТ директори лавозимига ишга тикланиб, унга мажбурий прогул учун 17 млн. 500 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар учун 5 млн. сўм пул маблағлари ундириб берилди.
Мансуржон Усмонов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бош мутахассиси