[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.07.2023. “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси касаба уюшма қўмитаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясига кўмаклашиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш йўналишларида ҳам қатор ишларни амалга оширмоқда.

Хусусан, компания касаба уюшма қўмитаси томонидан касаба уюшма аъзоларига амалиий ёрдам кўрсатиш мақсадида ижтимоий акциялар ўтказиш, уларнинг фарзандларини энг сўлим ва баҳаво болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдириш анъанага айланган.

Куни кеча “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнаткашларнинг 160 нафарга яқин фарзандлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин”, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тцманидаги “Зангори олов” ва “Сокол” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олиб, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун кузатиб қўйилди.

Мароқли ҳордиқдан сўнг болажонлар янги ўқув йилини янги куч ва инт илишлар билан бошлайдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати