[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.09.2023. 2023 йилнинг май ойида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Туркиянинг кимё, нефть ва резина саноати касаба уюшмаси “Petrol-is” ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Ушбу шартнома доирасида Туркия томонининг таклифига биноан, “Petrol-is” касаба уюшмаси кенгашининг йиғилишида Республика кенгаши раиси ўринбосари С. Тўхтаев ва ижтимоий ҳамкор “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғ. Абдуллаевлар иштирок этдилар.

Туркияга ташриф чоғида автомобиль шиналари ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари, ходимларга яратилган шароитлар ва касаба уюшмаси фаолияти билан танишдилар.

Айтиш керакки, халқаро ҳамкорлик алоқалари тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раисларининг ўзаро тажриба алмашишлари учун имкониятлар  яратиб бераётганлиги билан ҳам катта аҳамият касб этмоқда.