[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

20.09.2023. Жиззах шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими паразитология лабораторияси лаборанти Дилором Бўронова ҳамда санитария врачи ёрдамчиси Замира Асқарова билан тузилган меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинди.

Бундан норизо бўлган ишчилар Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгашига арз қилишди.

Ўрганиш натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, 2023 йил 31 май куни мурожаат муаллифлари, шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими касаба уюшма қўмитаси раиси, аъзолари иштирокида вилоят кенгашининг умумий йиғилиши ўтказилди. Натижада, шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими касаба уюшма қўмитасининг 2023 йил 3 мартдаги 06-сонли йиғилиш қарори бекор қилинди.

Шунингдек, Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори фуқаролик судида вилоят кенгашининг тегишли қарори асосида ходимлар манфаатини ҳимоя қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2023 йил 3 июль кунги ҳал қилув қарорига кўра, Дилором Бўронова ҳамда Замира Асқарованинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, улар ўз иш жойларига тикланадиган бўлди. Д.Бўроновага бекор юрган кунлари учун 14 миллион 406 минг 532 сўм иш ҳақи ва 4 миллион сўм маънавий зарар пуллари, З.Асқаровага эса 11 миллион 189 минг 86 сўм иш ҳақи ҳамда 3 миллион сўм маънавий зарар пуллари ундириб берилди.

Мелитожи Якубов

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти кенгаши раиси