[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.10.2023. Рустам Бердиев «Сирдарёэкспертиза» масъулияти чекланган жамиятида бош ҳисобчи бўлиб ишларди. Иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Бундан норози бўлган Р.Бердиев ўз ишига тиклашларида ёрдам сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгашига мурожаат қилди. Кенгаш мутахассислари масалани жойида, тегишли ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқди. Натижада қонун талаблари бузилгани, корхона томонидан Р.Бердиев билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилингани аниқланди.

Шундан сўнг иш берувчи номига бош ҳисобчини ўз ишига тиклаш, тўланмай қолган иш ҳақи, мажбурий прогул кунлари учун ва бошқа тўловлар ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан ҳақида тақдимнома киритилди.

Касаба уюшмаси аралашуви билан мурожаатчи ўз ишига тикланди ва унга жами 54 729 000 (эллик тўрт миллион етти юз йигирма тўққиз минг) сўм иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлаб
берилди.

Ширинхон Умаралиева

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори