14.10.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида 50 нафар фарғоналик фахрийларнинг Риштон ва Қўқон шаҳарларига саёҳати ташкил этилди.
Дастлаб саёҳатчилар Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлдилар. Бу ерда улар уста-кулоллар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва уларнинг иш жараёнлари билан танишдилар.
Саёҳатчиларнинг кейинги манзили эса Қўқон шаҳри бўлди. Улар Қўқон шаҳрида бўлаётган ўзгаришлар ва тарихий обидаларни томоша қилдилар.
— Бугунги кунимиз жуда ҳам мароқли ўтди. Риштон ва Қўқон шаҳрини саёҳат қилиб, бахри дилимиз очилди, — дейди Қувасой шаҳар ободонлаштириш бўлими ходими Садоқатхон Абдураҳмонова. — Бунинг учун биз кексаларни ҳурмат қилиб, иззат-икром кўрсатган ташкилотчиларга катта раҳмат айтаман.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида ташкил этилган ушбу саёҳат ҳар бир фахрийда катта таассурот қолдирди.
Шоҳсутон Тўхтаматов,
Жамшид Эргашев