[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.10.2023. “Инсон қадри учун” ғоясини умуммиллий ҳаракатга, юртимизни кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда касаба уюшмалари фаол иштирок этиб, юрт тараққиёти йўлида юқори чўққиларни кўзлаб фаолият кўрсатмоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан 11 ноябрь –Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб эълон қилинди. Шу кунларда вилоятимизнинг барча ташкилот ва муассасаларида ушбу кунга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Сана муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши ташаббуси билан  вилоят кенгашининг фаоллар залида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашувда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят туман, шаҳар ташкилотларида ишлаган меҳнат фахрийлари, касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси  Муҳаммадқосим Ҳошимович Олимов очиб,  барча иштирокчиларни сана муносабати билан қутлади, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Райҳон Носирова  вилоят касаба уюшмаси ташкилотларида  бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

1970-1985 йилларда туман кенгаши лавозимда ишлаган Шукуров Хамид ота , у кишининг шогирдлари 1986-2000 йилларда кенгаш раиси бўлган Олимов Ширин ота, Ширин отанинг шогирдлари 2009-2020 йилларда раислик қилган Неъматов Ғанишер ака,  ҳамда тўртинча авлод вакили 2000 йилдан ҳозиргача туман кенгаши етакчиси Ҳакимов Хайрулло Давлатовичлар касаба ушмаларининг ўтмиши ва бугунги кунда эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритишди.

Фахрийлар билан давра учрашувида оммавий ахборот вакиллари ва таниқли санъат намаёндалари иштирок этдилар.

Касаба уюшмалари куни муносабати билан  меҳнат фахрийлари  Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Имомова Абера

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси