06.11.2023. «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» МЧЖда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишлаб «Ижтимоий-маънавий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва диний муҳитни соғломлаштириш» мавзусида Маънавият соати ташкил этилди.
меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар қатнашган ушбу тадбирда социология фанлари доктори, профессор Тошпўлат Матибаев бугунги кунда дунёнинг кўплаб минтақаларини қамраб олган терроризм ва экстремизм билан боғлиқ муаммолар ҳақида сўз юритди. Мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний-маърифий ислоҳотларни кучайтириш, экстремизм ва терроризм ҳолатларининг олдини олишда амалга оширилаётган ишларга атрофлича тўхталди.
– Мустақил фикрлайдиган, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш, ёшлар қалби ва онгида соғлом турмуш тарзи, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш орқалигина бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни ҳосил қилиш мумкин, – деди Тошпўлат Матибаев.
Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбирда фаол қатнашганларга касаба уюшма қўмитаси томонидан бадиий китоблар совға қилинди.
Нодира Рамазонова
«Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси