03.12.2014. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан Алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенганши томонидан ЎзКУФК мажлислар залида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусидаги “Маънавият соати” ташкил этилди
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши, турли тармоқ касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Гулчеҳра Маликова Қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, аҳамияти, унга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар ҳақида атрофлича сўз юритди.
Маънавият соати барчада катта таассурот қолдирди.