[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.11.2023. Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгашида энг фаол ва ташаббускор касаба уюшма аъзолари ҳамда ўз ишининг фидойи вакиллари тантанали равишда тақдирланди.

Улар орасида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика танловининг бир қатор ғолиблари ҳам борлиги алоҳида эътироф этилди. «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла раиси », «Энг яхши профилактика инспектори», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», «Энг яхши хотин-қизлар фаоли», «Энг яхши ёшлар етакчиси» номинациялари ғолибларининг ҳар бири 30 миллион сўмдан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Маросимда юртимизда ягона саналмиш «Океан» сув спорти саройи муассасаси директори Расулжон Низамбаевга Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Эҳтиром» нишони тантанали равишда топширилди. Олий ўқув юртида таҳсил олаётган икки нафар фаол йигит-қизга эса санаторийда ўз соғлиқларини тиклашлари учун бепул йўлланмалар берилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова ҳамда вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Ҳасанбой Хожаев қатнашди.

Орзугул Рустамова