[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.11.2023. Бухоро вилоят кенгашининг катта мажлислар залида “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Касаба уюшмалари чорраҳада” ишчи ҳужжати асосида касаба уюшмаларининг вазифаларини белгилаш” мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ)нинг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкас, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ташкилий ишлар бўлими мудири Камолиддин Эргашович Исроилов, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Баходиржановна Гаибназарова ва Федерациясининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуджон Ниғматович Исаевлар иштирок этди.

Шунингдек, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан ҳудудий кенгашлар раислари, бўлим мудирлари ва масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар раислари, меҳнат инспекциялари вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур семинар давомида кун тартиби юзасидан экспертларниг маърузалари тингланди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларнинг ижтимоий иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири иштирокчиларга жамоа шартномаларини Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига биноан ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, семинар давомида вилоятлардан келган вакиллар касаба уюшмасига аъзоликни асослаш бўйича ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан гуруҳларга бўлиниб, ўз тақдимотларини намойиш этдилар.