06.12.2023. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳимоя қилиш, улар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси томонидан вилоятдаги Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унга ногиронлиги бўлган ёки меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар таклиф этилди.
Тадбир доирасида ногиронлиги бўлган ишчи-ходимлар касаба уюшмалари томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган ходимлар учун Хоразм вилояти бўйлаб бепул саёҳат уюштирилди.
Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ходимлари томонидан тайёрланган маданий дастур барчага кўтаринки кайфият бахш этди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати