31.12.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармасининг Навоий вилояти бўйича масъул иашкилотчиси ҳамкорлигида 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича (эркаклар ва аёллар) мусобақа ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад меҳнат жамоаларидаги ёш меҳнаткашлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда улар ўртасида дўстона муҳит даражасини янада оширишдан иборатдир.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра фахрли 1-ўринни эркаклар ўртасида Юридик техникум етакчиси Хумоюн Юлдошев, 2-ўринни “Узтелеком” АК ишчиси Тохир Юсупов, 3-ўринни “Иссиқлик манбаи ДУК” ишчиси Маъруф Қудратов эгаллади. Аеллар ўртасида 1-ўрин “Навоийазот” АЖ ишчиси Нозима Ачилова, 2-ўрин “Қизилқумцмент” АЖ иш юритувчиси Дилноза Казакова, 3-ўрин Юридик техникум ўқитувчиси Фарангиз Нуриддиновага насиб этди.
Тадбир сўнггида мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совгалари топширилди.