08.01.2024. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан ишчи-ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилиги доирасида йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш мақсадида Бағдод тумани Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, ушбу муассасанинг 63 нафар ходимига 2020-2021 йилларда меҳнат таътил пулларини тўлашда қатор камчиликларга йўл қўйилган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича иш берувчига 34-сонли ёзма кўрсатма хати киритилди.
Кўрсатма хатига асосан муассасанинг 63 нафар ходимига кам тўланган 105 млн. 179 минг сўм таътил пуллари ундириб берилди.
Зафаржон Қурбонов
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори