[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.02.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида вилоят кенгаши XV-Мажлиси ҳамда вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг XI-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков олиб борди.

Йиғилишда ижроия қўмита аъзолари, вилоят кенгашининг бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари ҳамда йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.

Дастлаб йиғилишда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашининг 2023 йил давомидаги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги ахборотини вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Уролбоев ўқиб эшиттирди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган бир қатор масалалар бўйича масъулларни ахборотлари тингланди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков сўзга чиқиб 2023 йилда бажарилган ишлар ҳамда 2024 йилда касаба уюшмалари томонидан қилиниши лозим бўлган вазифалар моҳиятига тўҳталиб, тармоқ касаба уюшмалари вилоят бўйича масъул ташкилотчилари ҳамда туман ва шаҳар кенгашлари раислари 2023 йилдаги фаолиятлари таҳлил қилиниб, айрим тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари иш услублари қониқарсиз эканликлари таъкитланди.

2024 йилда янгича ишлаш тизимига ўтиш, касаба уюшмаларида рейтинг тизимини жорий этилиши, тармоқ кенгашлари томонидан нодавлат секторларини касаба уюшмаларига жалб этиш, ишчи ходимларни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғломлаштириш, ички туризмга жалб этиш, меҳнат мухофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш, ходимларни бузулган хақ ҳуқуқларини тиклашда кўрсатган ёрдамларини инобатга олган ҳолда ушбу рейтинг тизимида фаолияти баҳолаб борилиши тушунтириб берилди.

Кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.