[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.02.2023. Дунёда касаллик турлари ичида камқонлик жуда кенг тарқалган. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг чорак қисми анемиядан азият чекмоқда. Яхшиямки, аксарият ҳолларда гап касалликнинг енгил шакллари ҳақида боради, ваҳоланки улар баъзида соғлиғингизга ва кайфиятингизга таҳдид солиши мумкин, Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда “15-феврал – Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан бугун Навоий вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида ҳам кўплаб юртдошларимиз саховатли ишга бош қўшдилар.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари ҳамда кўнгилли ёшлар акцияда фаол иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиори остида ўтказилган хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Дилафрўз Ўразова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси