15.02.2024. “Саратон касаллигига чалинган болалар куни” доирасида ташкиллаштирилган акцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгашида жамоаси фаол иштирок этишди.
Инсон азиз, оқибат эса ҳар бир кишининг юксак фуқаролик бурчидир. Бир одамнинг ҳаётига нур олиб кириш ҳар кишининг инсонийлик бурчидир. Сир эмас, экологик тахдидлар кучайган айни кезларда турли касалликлар қаторида анамия, яъни камқонлик касаллиги ҳам яққол сезилмоқда. Озиқ овқат сифати ва хавфсизлигига эътибор кучайган бир шароитда истеъмолдаги баъзи ичимликлар ва бошқа омиллар боис бу касалликнинг болалардаги кўриши тобора кучайиб бораяпди. Жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари “Бир томчи қон ҳаёт демакдир” шиори остида, кўнгилли равишда бу ташаббусга қўшилди.
Бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоят қон қуйиш станцияси кўчма автобуси вилоят касаба уюшмалари кенгашига кириб келди. Қон топшириш кўнгиллилар ичида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари республика кенгаши раиси Фарход Ханапиев, вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқовлар қон топширишди. Шу куни вилоят, шаҳар касаба уюшмалари вакиллари, бошланғич ташкилот етакчилари акциянинг фаол иштирокчилари бўлишди.